Махсус операция: 2 августнинг асосий хабарлари

Кун давомида Украина қуролли кучлари Донецк, Жанубий Донецк, Запороже, Купянск ва Красний Лиман йўналишларида муваффақиятсиз ҳужумга уринишларини давом эттирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг 2 август ҳисоботи:

Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи Берестовое, Спортное, Северное, Старомихайловка, Мариинка ва Красногоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 12та ҳужумини муваффақиятли қайтарди.
ДХРнинг Часов Яр, Белая Гора, Красногоровка, Курдюмовка ва Дзержинск аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига зарба берилди. Славянск шаҳри яқинида УҚКнинг "Лиман" оператив-тактик гуруҳи ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Кун давомида душман 295 нафар ҳарбий хизматчи, иккита танк, учта зирҳли жанговар машина, тўртта пикап, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Гвоздика ўзиюрар артиллерия мосламаси, шунингдек, иккита Д-20 ва битта Д-30 гаубицасини йўқотди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Урожайное аҳоли пункти ҳудудида душман ҳужумини муваффақиятли қайтарди. УҚК йўқотишлари 210 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар техника, учта автомашина, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва "Богдан" ғилдиракли ўзиюрар гаубицани ташкил қилди.
Запороже йўналишида рус қўшинлари Работино ва Пятихатки аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг тўртта ҳужумини қайтарди. Малая Токмачка аҳоли пункти яқинида Украина Миллий гвардиясининг 15-бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди. Душманнинг йўқотишлари 220 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, битта танк, иккита БМП ва иккита машинани ташкил этди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи ҳужум отрядлари ЛХРнинг Новоселовское ва Харков вилоятининг Тимковка аҳоли пунктлари йўналишида ўзларининг тактик жойлашувини яхшиладилар. Новоселовское аҳоли пункти ҳудудида 25-ҳаво-десант бригадасининг иккита ҳужуми муваффақиятли қайтарилди.
Харков вилоятининг Тимковка, Котляровка, Першотравневе, ЛХРнинг Новоселовское ва Артемовка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК ҳарбийлари ва техникаси тўпланган ҳудудларга зарба берилди.
Душман йўқотишлари 40 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, иккита зирҳли жанговар машина, иккита автомашина, "Град" реактив тизими жанговар машинаси, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, иккита "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси, "Нона" ўзиюрар артиллерияси ва миномёт мосламаси, "Мста-С" ва "Мста-Б" ўзиюрар гаубицаларини ташкил қилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Нововодяное посёлкаси ҳудудида душман ҳужумини муваффақиятли қайтарди.
ДХРнинг Торское, Григоровка ва ЛХРнинг Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКга турли қуроллардан заба берилди.
Кун давомида 115 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, тўртта зирҳли жанговар машина, учта техника, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия мосламаси, "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида кун давомида 45 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, 3 та техника, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва учта Мста-Б гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 118 та позицияларда жойлашган 96 та артиллерия бўлинмалари ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
Запороже вилоятининг Орехов шаҳри яқинида Украин Миллий гвардиясининг 15-бригада қўмондонлик пунктига зарба берилди. Харков вилояти Огурцово ва ДХРнинг Дружковка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 60-механизациялашган бригадасининг ўқ-дори ва ёқилғи омборлари йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир суткада АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS кўп ракетали тизимининг 12 та ракетасини тутиб олди.
Новоалександровка, Манковка, Рубежное, Варваровка, Кодема, Берестовое, Веселое, Василевка, Павловка, Орлянское, Червоногорка, Новопокровка ва Нове Олешки аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 28 та учувчисиз аппаратини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 458 та самолёт, 245 та вертолёт, 5430 та учувчисиз учиш аппарати, 427 та зенит-ракета мажмуаси, 11084 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1142 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 5719 та артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12 020 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.