Постдам конференцияси: Иккинчи жаҳон урушига қўйилган нуқта

Бу Гитлерга қарши коалиция раҳбарларининг учинчи ва сўнгги учрашуви эди
Sputnik
1945 йил 17 июль куни Потсдам конференцияси ўз ишини бошлаган. СССР раҳбари Иосиф Сталин, Британия бош вазири Уинстон Черчилль ва АҚШнинг янги президенти Гарри Трумен ғолиблар сифатида учрашган.
Конференция 2 августгача давом этган ва урушдан кейинги дунё тартибини узил-кесил белгилаган.
Германияни қуролсизлантириш ва демилитаризация қилиш, ғолибларга товон тўлаш, Польша чегаралари, Кенигсбергнинг СССРга қўшилиши, Германия билан иттифоқчи мамлакатларнинг БМТга қабул қилиниши, Япония билан уруш муҳокама қилинган.
Батафсил Sputnik видеосида.