Доллар кўтарилди — 2 августда амалда бўладиган валюталар курси

Евро ва рубль сўмга нисбатан арзонлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,96 сўмга ошиб, 11 633,11 сўмни ташкил қилди. Евро бирданига 50,96 сўмга арзонлашиб, 12 767,34 сўм га тенг бўлди.
Рубль ҳам 0,51 сўмга тушиб, 126,59 сўмни ташкил қилди.