ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги меҳмонхонада 30 ёшли аёлнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Темирйўл деҳқон бозори олдидаги меҳмонхоналарнинг бирида қотиллик рўй берганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳри Нурли йўл маҳалласида жойлашган меҳмонхонада 30 ёшли аёнинг мурдаси бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.