Оғир атлетика: ўзбекистонлик спортчилар Ҳиндистондаги ОЧда 17 та медалга эга чиқишди

Спортчилар 31 июль куни ўтказилган баҳсларда 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Ҳиндистонда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 17 та медалга эга чиқишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Спортчилар 31 июль куни ўтказилган баҳсларда 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида совриндорлар қаторидан жой олишди
Олтин медаль:
-67 кг: Нурилло Давлатбоев (ўсмирлар, силтаб кўтариш)
-67 кг: Ҳусинбой Матрасулов (ёшлар, даст кўтариш)
Кумуш медаль:
-67 кг: Нурилло Давлатбоев (ўсмирлар, даст кўтариш ва икки кураш)
-67 кг: Ҳусинбой Матрасулов (ёшлар, силтаб кўтариш ва икки кураш)
Бронза медаль:
-61 кг: Азизбек Шомуродов (ўсмирлар, 3 та йўналишда)
-67 кг: Диёрбек Рўзметов (ёшлар, силтаб кўтариш ва икки кураш)
Чемпионатннинг 30 июлдаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишган эди.
-55 кг вазн тоифасидаги ўсмир қизлар баҳсида иштирок этган Зиёда Худойқулова даст кўтариш машқида 78 кг билан олтин, силтаб кўтаришда 88 кг ҳамда икки кураш бўйича 166 кг билан бронза медалларига сазовор бўлди.
Шунингдек, ушбу вазн тоифасида ёшлар ўртасидаги мусобақада Нигора Абдуллаева даст кўтаришда 80 кг, силтаб кўтаришда 101 кг ва умумий ҳисобда 181 кг натижа кўрсатиб, учта кумуш медални қўлга киритди.