Метан “заправка”ларда нарх ошгани йўқ — Энергетика вазирлиги

Метан “заправка”ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистонда метан “заправка”ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги барча метан “заправка”лар юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Айтилишича, “заправка”ларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган.

“Видеода тарқалган ҳолатдаги “заправка” берилган ойлик лимитни ишлатиб бўлган. Янги ойдан мазкур “заправка”га газ етказиб бериш йўлга қўйилади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, метан “заправка”ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ.
"Агар заправкаларда газ нархининг асоссиз оширилиши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 рақамли “ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш мумкин", - дея эслатилган хабарда.