Киев Қора денгиздаги Россия фуқаролик кемаларига ҳужум қилишга уринди

Россия ҲДФ кемалари душман катерларини ўз вақтида пайқаган ва барини йўқ қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Киев Қора денгиздаги Россия фуқаролик кемаларига масофадан бошқариладиган катерлар билан ҳужум қилишга уринди. Россия Ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ) кемалари уларни ўз вақтида аниқлаб йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“Бугун тунда Киев режими учта экипажсиз катер ёрдамида Қора денгизнинг жануби-ғарбий қисмидаги Босфор бўғозига кетаётган Россия фуқаролик транспорт кемаларига террорчилик ҳужумини амалга оширишга уринди”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, транспортларни кузатиб бораётган Россия ҲДФ кемалари уларни ўз вақтида аниқлаган ва барча катерни яксон қилган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қора денгиздаги "Сергей Котов" ва "Василий Биков" патруль кемаларига денгиз дронлари ёрдамида ҳужум қилишга уринганини хабар қилган эди. Душман дронлари яксон қилинган, Россия кемалари эса ўз вазифасини бажаришда давом этмоқда.