“Aнна Франк кундалиги”: нацизм даҳшатларини битган 13 ёшли қизалоқ мактублари

“Aнна Франкнинг кундалиги” нацизм даҳшатларининг энг фожиали ва ишончли далили ҳисобланади.
Sputnik
Кундаликни 13 ёшли яҳудий қиз Анна ёзган. У нацизм даҳшатларини хаёлий дўсти Киттига мактуб шаклида битган. Кундаликдан Аннанинг 1942 йил июнидан 1944 йил августигача бўлган икки йиллик даврга оид хотиралари, жумладан, унинг ўй-хаёллари, яҳудийларга қарши таъқиблар ва қирғин сабаб махфий бошпанада кечган оғир турмуши тафсилотлари баён қилинган.
Кундаликдаги охирги сатрлар 1944 йил 1 август куни битилган. Уч кундан сўнг Амстердамдаги бошпанада яшириниб келаётган у, унинг оиласи ва дўстлари ҳибсга олинган ва Вестерборк лагерига, кейинроқ Освенцимга юборилган. Октябрь ойида Анна ва унинг опаси Марго Берген-Бельзен лагерига ўтказилган. 1945 йил февраль-март ойларида опа-сингил терлама касаллигидан вафот этган.
Aнна Франкнинг кундалиги ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатининг “Тинчлик хотираси” реестрига киритилган 35 та объектдан бирига айланган. Кўплаб тилларга таржима қилинган. Уруши хотиралари билан боғлиқ кундаликлар орасида энг кўп шуҳрат қозонган.