ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. ️Энди Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча тижорат банклари банкоматлари UZCARD ва HUMO карталаридан транзакцияларни амалга ошириш ва нақд пул ечиб олиш имконини беради.
"Ягона умумреспублка процессинг маркази" UZCARD ва HUMO тўлов тизимларининг банкоматлари интеграцияси муваффақиятли якунлади.
Интеграция тўлов карталари фойдаланувчиларига янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилган. Фуқаролар "мос" банкомат излаб вақт йўқотмайди.