Тошкентнинг айрим ҳудудларида “свет” бўлмайди

Электр таъминоти электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўчирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Тошкентнинг айрим ҳудудларида 31 июль куни электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, электр таъминоти электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўчирилади.
Қуйидаги манзилларда электр энергияси бўлмайди:
Сергели тумани: “Эски Жалоир” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Янгиҳаёт тумани: “Машъал” (Ибрат) МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
Хабарда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги қўшимча қилинган.