Тарихий сана: РСФСР фашистлардан озод қилинган кун

Псков ва Ленинград вилоятининг озод этилиши билан РСФСР ҳудуди фашистлардан тўлиқ озод қилинган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ: 31 июл — Sputnik. 1944 йил 31 июль куни РСФСРнинг сўнгги ҳудудлари фашистлардан озод қилинган эди.
Энг сўнгги жанглар Псков ва Ленинград учун бўлиб ўтди. Немислар Псков ҳудудида мустаҳкамланган “Пантера” ҳимоя чизиғини барпо қилишган эди. 1944 йил 17 июль куни Псков-Остров ҳужум операцияси бошланди. Дастлаб Остров шаҳри, 23 июлда Псков озод қилинди. Операция мақсади фашистларнинг 175 км ли “Пантера”сини вайрон қилиш эди
Қизил Армия қўшинлари 21 июль куни Болтиқбўйида жанг қилган Псков ва Ленинград вилоятининг озод этилиши билан РСФСР ҳудудида уруш тугаган.