Шавкат Мирзиёев ва Эрдоған билан телефонда суҳбат қилди

Ўзбекистон ва Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали суҳбат қилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтириш, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги самарали алоқалар изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этишди.
Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.