Саидов Покистондаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Бу оғир дамларда биродар Покистон билан биргамиз, дея ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистонда сиёсий қурултой пайтида содир бўлган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Покистоннинг Бажаур ҳудудидаги сиёсий қурултойда содир бўлган террорчилик ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлганидан чуқур қайғудамиз. Қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз”, - дея ёзди Саидов ўзининг Telegram-каналида.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари мамлакат бу оғир дамларда биродар Покистон билан бирга эканини қўшимча қилган.
Аввалроқ Покистонда “Джамиат Улемаи Ислам” (“Ислом Уламолари жамияти”) партияси қурултойида содир бўлган портлаш оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.