ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Қамчиқ довонида тезликни чекловчи 12 та радар ўрнатилди
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБнинг аниқлик киритишича, радарлар А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довони ҳудудидаги қисмига ўрнатилган.
Барча ҳайдовчилардан доимий тарзда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, тезликни белгиланган меъёрдан оширмаган ҳолда ҳаракатланиш сўралган.