Ўзбекистонлик шахматчилар учун Жаҳон кубоги омадли бошланди

Бокуда ўтаётган мусобақанинг илк кунида 4 нафар ўзбекистонлик дона сурди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчилар учун Жаҳон кубоги омадли бошланди.
Бокуда ўтаётган мусобақанинг илк кунида 4 нафар ўзбекистонлик дона сурди. Хусусан:
Жавоҳир Синдоров Денг Киприано Реанни (ЖАР), Нодирбек Якуббоев Малек Кониахлини (Миср) мағлуб этди.
Шамсиддин Воҳидов Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) билан, Нилуфар Якуббоева Ева Репкова (Словакия) билан дуранг қайд этди.
30 июль-24 август кунлари давомида бўлиб ўтадиган шахмат бўйича жаҳон кубоги умумий соврин жамғармаси 1,8 млн доллар.