ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. “Ўзбекистон - 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. Бу ҳақда "Тараққиёт стратегияси" маркази матбуот хизмати хабар қилди.
"Ўзбекистон — 2030" стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналишлар доирасида амалга оширилади:
ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;
барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга айлантириш ишларини давом эттириш.
Фуқаролар лойиҳаларнинг муҳокамасида иштирок этиб, ўз таклифларини regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юбориши мумкин. Муҳокама 9 августга қадар давом этади.