Медведев Киевнинг музокаралардан бош тортишини Россия учун фойдали деб атади

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, Киев ҳукуматининг “яшай олмайдиган тинчлик формуласини” ўртага ташлаши Россия учун нафли.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Киев ҳукуматининг Москва билан музокаралардан бош тортиши Россияга “бошланган махсус ҳарбий операцияни охиригача етказиш” имконини беради. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев шундай фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Киев ҳукуматининг “яшай олмайдиган тинчлик формуласини” ўртага ташлаши, музокаралар ўтказишнинг бошқа вариантларини эса оғзидаги кўпиклар билан рад этиши Россияга фойдали. Медведев Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия билан музокаралар ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги қоғозни имзолаганини ҳам “фойдаси бор” деб атаган.
“Буларнинг бари Россияга бошланган махсус ҳарбий операцияни охирига етказиш имконини беради”, - дея ёзди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари ўзининг Telegram-каналида.
Медведев Бандера режимининг интиҳоси, неонацист мафкураси ва Ғарбдан ўғирланган пуллар ва “ўзининг ўтакетган нафсини қондириш учун ўзининг кўплаб фуқароларини ҳалок қилган барча разилларнинг жисмоний битишини назарда тутганини қўшимча қилган.