Бу қизиқ

Кимга қовун истеъмол қилиш мумкин эмас

Диабет ва ортиқча вазнли кишилар тарвуз ҳамда қовунларни меъёридан ортиқ истемол қилмасликлари керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Қовун ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, иммунитети паст инсонларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин, маълум қилди парҳезшунос Елена Соломатина “Вечерняя Москва” газетасига берган интервьюсида.
Бундан ташқари, шифокор болалар ва қариялар учун эрта пишган қонвунларни истеъмол қилишни тавсия этмайди.
“Уларда жуда кўп миқдорда нитратлар бўлиши мумкин, бу эса бош айланиши, гипокция ва жисмоний ҳолатнинг ёмонлашишига олиб келади”, — деб тушунтирди мутахассис.
Бироқ қовунлар жуда кўп фойдали хусусиятларга ҳам эга. Масалан, улар энергия билан таъминлайдиган табиий шакар — фруктозани ўз ичига олади. Бундан ташқари, мевада бириктирувчи тўқималар, С витамини ва жуда кўп суюқлик мавжуд бўлиб, у организм томонидан осон сўрилади.
“Аммо шуни ёдда тутиш керакки, диабет ва ортиқча вазндан азият чекувчи инсонлар ширин тарвуз ҳамда қовунларни меъёридан ортиқ истемол қилмасликлари керак”, — деди Соломатина.