Доллар яна кўтарилди — 1 августда амалда бўладиган валюталар курси

Рубль сўмга нисбатан арзонлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,98 сўмга ошиб, 11 618,15 сўмни ташкил қилди. Евро бирданига 88,27 сўмга қимматлашиб, 12 810,20 сўм га тенг бўлди.
Рубль эса 0,54 сўмга тушиб, 127,10 сўмни ташкил қилди.