ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Бугун, 30 июль куни, шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақаси Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бошланади.
24 августга қадар бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги умумий соврин жамғармаси 1 834 000 долларни ташкил этади.
1-2-3-ўринларни эгаллаган шахматчилар келаси йил бўладиган тож давогарлари турнирига йўлланмани қўлга киритади.
“Мусобақада ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Нилуфар Якуббоевалар иштирок этишади”, - дея маълум қилди Ўзбекистон Шахмат федерацияси раҳбари Алишер Саъдуллаев.