Россия ўзининг ҳарбий-денгиз флоти қудратини изчил оширади – Путин

Россия президентининг сўзларига кўра, мамлакат миллий денгиз сиёсатининг кенг кўламли вазифаларини ишонч билан амалга оширмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Россия ўзининг ҳарбий-денгиз флоти қудратини изчил оширади. Флот шу йил давомида 30 та турли кемаларга эга бўлади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги Ҳарбий-денгиз флоти куни муносабати билан ташкил этилган асосий парадда нутқ сўзлаётиб, маълум қилди.
“Бугун Россия миллий денгиз сиёсатининг кенг кўламли вазифаларини ишонч билан амалга оширмоқда, ўз флоти қудратини изчил оширмоқда. Шу йилнинг ўзида унинг таркиби 30 турли тоифадаги кема билан тўлдирилади”, - деди Путин.
Санкт-Петербургдаги асосий ҳарбий-денгиз парадида 45 та кема, катер ва уч мингга яқин ҳарбий хизматчи қатнашмоқда.