Путин Россия НАТО билан ҳарбий тўқнашувга тайёрлигини маълум қилди

Россия президентининг сўзларига кўра, Россия НАТО билан тўғридан-тўғри тўқнашишни хоҳламайди, бироқ ҳар қандай сценарийга ҳозир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Россия НАТО билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувни истамайди, бироқ кимдир хоҳласа, Москва бунга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Путиннинг сўзларига кўра, Россия “ҳар қандай сценарийга тайёр”, гарчи буни ҳеч ким хоҳламаса-да. Россия раҳбари АҚШ ташаббуси билан бунга ўхшаш можароларнинг олдини олиш учун махсус механизм ишлаб чиқилганини эслатди.
“Бизнинг муайян бўлинмаларимиз раҳбарлари тўғридан-тўғри бир бирлари билан мулоқот қилишади ва ҳар қандай инқирозли вазият юзасидан маслаҳатлашиш имкониятига эга”, - деди Путин Россия-Африка форуми якунида ташкил этилган матбуот анжуманида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Путиннинг таъкидлашича, бу механизм томонларнинг тўғридан-тўғри тўқнашиш сари бориш истаги йўқлигини кўрсатади.
“Бироқ агар кимдир истаса – биз эмас – лекин биз тайёрмиз”, - деди Россия етакчиси.