ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар 332,6 минг тонна шакар ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда шакар ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,9 фоизга ошган.
2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар 67,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарган.
Аввалроқ Ўзбекистондаги бозорларда шакарнинг чакана нархи тушгани хабар қилинган эди.