ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Фарғонада содир бўлган ёнғин оқибатида 6 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Бугун Фарғона вилояти Фарғона шаҳар “Машъал” МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қавватли бинонинг ер тўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлди.
"Бунинг оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган", дейилади хабарда.
Айтилишича, президентининг топшириғига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Бош вазирнинг ўринбосари А.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган.