Ўтган тўрт ҳафтада дунёнинг 52 фоиз мамлакатида CОVID-19 умуман қайд этилмади — ЖССТ

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият тўлиқ барқарорлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўтган тўрт ҳафтада дунёнинг 52 фоиз мамлакатида CОVID-19 умуман қайд этилмади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги тўрт ҳафтада дунёнинг 52 фоиз мамлакатида бирорта ҳам COVID-19га чалиниш ҳолати қайд этилмаганини маълум қилди.
"Бу 234 та давлатдан 122 тасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият тўлиқ барқарорлашганини англатади", дейилади хабарда.
Шунга қарамай, касаллик ҳали тўлиқ чекингани йўқ, 26 июндан 23 июлга қадар 868 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган. Улардан 3 нафардан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.