ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 0,03 сўмга ошиб, 11 600,17 сўмни ташкил қилди. Евро бирданига 192,53 сўмга арзонлашиб, 12 730,03 сўм га тенг бўлди.
Рубль ҳам 1,38 сўмга тушиб, 127,64 сўмни ташкил қилди.