ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Зимбабве раҳбари Эммерсон Мнангагвега вертолёт совға қилди, дея хабар бермоқда мамлакат ахборот вазирлиги.
“Муҳтарам Президент жаноблари Путин президент жанобларига вертолёт ҳадя қилди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, вертолёт Зимбабвега тез орада етказилади.
Кейинроқ Россия раҳбари матбуот котибининг аниқлик киритишича, ушбу совға ўтган йили қилинган бўлган.
Аввалроқ пайшанба куни давлат раҳбарлари 27-28 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Россия-Африка саммити доирасида учрашув ўтказган эди.