ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Москва вилоятига пилотсиз учар аппарати ҳужумининг олдини олди, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
"Бугун эрталаб Киев режимининг дрони ёрдамида Москва вилоятидаги объектларга теракт уюштиришга уриниши бартараф этилди. Дрон ҳаво мудофааси ёрдамида йўқ қилинди", - дейилган хабарда.
Аввалроқ Москва мэри Собянин уриб туширилган учувчисиз учар аппарат ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, у вайронагарчилик ва қурбонлар йўқлигини айтди.
Июл ойи бошида Украинанинг бешта учувчисиз учар қурилмалари пойтахт вилоятида уриб туширилган: иккитаси Валуево қишлоғи яқинида (улар очиқ майдонга тушиб кетган), яна биттаси Кубинка яқинида ва яна иккитаси Янги Москвада.