Киселёв: биз тинчлик учун Ростиславдан миннатдор бўламиз — видео

Ростислав Журавлёв 22 июль куни Запорожье вилоятида журналистлар автомобилини АҚШ томонидан етказиб берилган кассетали снарядлар билан ўққа тутиш вақтида ҳалок бўлган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Бугун Екатеринбургда махсус операция зонасида қурбон бўлган ҳарбий журналист Ростислав Журавлёв билан видолашув маросими бўлиб ўтди.

"Албатта, бугун жуда қайғули сабаб туфайли биз бу ерга тўпландик. Ростислав қаҳрамонларча қурбон бўлди ва бизга масъулиятли мерос қолдирди. Унинг ўлимидан сўнг биз у ўрнатган юқори стандартларга муносиб бўлишимиз керак.

Урушдан кейин келадиган тинчлик — бу қурбонликнинг натижаси бўлади. Ва биз бу тинчлик учун Ростиславдан миннатдор бўламиз ", - деди "Россия сегодня" медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв.
Журналистни сўнгги сафарга кузатиб қўйиш маросимида “Россия сегодня” ХАА бош директори Дмитрий Киселёв, Россия президентининг Урал Федерал округи бўйича махсус вакили Владимир Якушев ва унинг ўринбосари Борис Кириллов, Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев, Екатеринбург мэри Алексей Орлов ва Свердловск журналистлар уюшмаси раиси Александр Левинлар иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, Украина қуролли кучлари 22 июль куни Запорожье вилоятида россиялик журналистлар гуруҳини АҚШ томонидан етказиб берилган кассетали снарядлар билан ўққа тутди. Бунинг оқибатида ҳарбий мухбир Журавлёв ҳалок бўлди, РИА Новости мухбири Константин Михалчевский ва "Известия" ходимлари Роман Польшаков ва Дмитрий Шиков яраланди.
Ҳарбий мухбир Журавлёв ўлими учун Киев режими жавобгар – Песков