ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Россия Африканинг 40 дан ортиқ давлати билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича шартномалар тузди, етказиб беришнинг бир қисми бепул, деди Россия президенти Владимир Путин.
"Россия Африканинг 40 дан ортиқ давлатлари билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича шартномалар тузди, биз уларга кенг турдаги қурол-яроғ ва техникаларни етказиб берамиз. Бу етказиб беришларнинг бир қисми ушбу давлатлар хавфсизлиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш мақсадида бепул амалга оширилмоқда" - деди у Россия- Африка саммитида.
27-28 июл кунлари Санкт-Петербургда "Россия - Африка" иккинчи саммити ва иқтисодий ва гуманитар форуми бўлиб ўтади. “РИА Новости” тадбирнинг медиа ҳамкори ҳисобланади.