BYD вакиллари UzAuto Motorsга ташриф буюрди

Ташрифдан мақсад — ўзаро кооперацияни кенгайтириш. Хитой компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Хитойнинг BYD автомобил ва электромобиллар ишлаб чиқарувчи компанияси вакиллари UzAuto Motors заводи ва маҳаллийлаштириш корхоналарига ташриф буюрди.
Амалга оширилган ташрифдан мақсад — ўзаро кооперацияни кенгайтириш, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг май ойида "Ўзавтосаноат" ва BYD Company Ltd билан ҳамкорликда Ўзбекистонда "BYD Uzbekistan Factory" электромобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини бошлаган эди.
Келишувга кўра, томонлар Ўзбекистонда янги энергия манбаларида енгил автомобил ва автобус ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятини ўрганиб чиқади. Ҳамкорлик доирасида гибрид, электромобил ва электробус ишлаб чиқарилади, савдо ва хизмат кўрсатиш, жумладан, электромобилларни қувватлантириш ускунлари ва моторини таъмирлаш тармоғи ҳам йўлга қўйилади.
Маълумот учн “BYD Co Ltd.” дунёда электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринда туради. орхонанинг турли мамлакатларда 8 та заводи бор, йилига 1 миллион дона автомобил ишлаб чиқаради.