ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) украиналик қиличбоз Ольга Харланни россиялик Анна Смирнова билан қўл бериб кўришишдан бош тортгани учун жаҳон чемпионатидан четлатди. Р-спорт хабарига асосан.
Харлан Миланда бўлиб ўтган турнирнинг 1/32 финалида ғалаба қозонганидан кейин Смирнова билан қўл бериб кўришмади. Жанг якунида россиялик спортчи украиналик рақибасига яқинлашиб қўл бериб кўришмоқчи бўлганда, у қиличини олдинга чиқариб, Смирновани яқинлаштирмаган, кейин эса трекни тарк этган.
FIE қоидаларига кўра, жангдан сўнг спортчилар бир бирлари билан қўл сиқиши шарт. Агар қиличбозлардан бири ёки иккаласи ҳам қоидаларга риоя қилишдан бош тортса, баҳс якунланмаган деб ҳисобланади. Бу одатда рақибнинг мусобақадан четлатилишига олиб келади.
Смирнова 50 дақиқа давомида ҳакамлар қарорини кутди. Россия қиличбозлик федерацияси (ФФР) раҳбари Ильгар Мамедовнинг РИА Новостига айтишича, FIE норозиликни рад этган ва ФФР жанг натижасини бекор қилмоқчи.
1/16 финалда Харлан болгариялик Йоана Илиева билан жанг қилиши керак эди.