Самарқандда оғирлиги 2 килогача бўлган картошка етиштирилди — фото, видео

Тойлоқ туманида кимёвий ўғитларсиз ўртача 35-40 тоннадан 50-52 тоннагача ҳосил олишга эришилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Самарқанднинг Тойлоқ туманида оғирлиги 2 кг дан 2,2 кг гача бўлган картошка етиштирилди, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати Sputnik мухбирига.
Қайд этилишича, картошкаларнинг ўртача вазни 350-600 граммни ташкил қилмоқда.
Самарқандда вазни 2 килогача бўлган картошка етиштирилди
Биргина Тойлоқ туманида жойлашган Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станциясида жорий йил картошканинг “Боғизоғон”, “Раъноми”, “Эволюшин”, “Аризона”, “Силвана” ва “Лусинда” навлари экилган эди.
Бугун бу ерда 11 гектар ер майдонининг ҳар гектаридан ўртача 35-40 тоннадан 50-52 тоннагача ҳосил олишга эришилди.
Самарқандда вазни 2 килогача бўлган картошка етиштирилди

“Эгатдан ковланган картошкаларнинг айримлари 2 кг дан 2,2 кг гача тош босаётгани ҳам факт. Картошкаларнинг ўртача вазни 350-600 граммни ташкил қиляпти. Бу асло кимёвий ўғитлар натижаси эмас, балки ишни омилкорлик билан ташкил қилишнинг амалдаги самараси демакдир”, - дейилади хабарда.

Самарқандда вазни 2 килогача бўлган картошка етиштирилди
Айтилишича, алмашлаб экишнинг тўғри йўлга қўйилганлиги, экиш муддати, асосийси томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш, ўсув даврида 2-3 бор таркибида микро ва макроэлементлар мавжуд бўлган озуқалар билан суспензия қилинганлиги юқоридаги натижага эришишга замин яратди.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станцияси Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани "Янгиҳаёт" МФЙда денгиз сатҳидан 750-800 м баландликда жойлашган.