ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Владимир Путин Россия-Африка иқтисодий ва гуманитар форумининг ялпи мажлисида иштирок этди. Россия президентининг асосий баёнотлари
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва дон битими
"Падоксал манзара пайдо бўлмоқда. Бир томондан Ғарб давлатлари ғалла ва ўғитларимиз етказиб беришга тўсқинлик қилмоқда, иккинчи томондан <...> улар бизни жаҳон озиқ-овқат бозоридаги мавжуд инқирозли вазиятда иккиюзламачилик билан айбламоқда. Бу ёндашув, айниқса, глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ғалла битимини амалга оширишда яққол намоён бўлди.
“Деярли бир йил давомида ушбу битим доирасида Украинадан жами 32,8 миллион тонна юк экспорт қилинди, уларнинг 70 фоиздан ортиғи ўртача даромад даражаси юқори бўлган мамлакатларга тўғри келди. шу жумладан, <...> Европа Иттифоқига. Лекин дона ҳақиқатда керак бўлган Эфиопия, Судан, Сомали ва бошқа бир қатор давлатларга етказиб берилган дон эса умумий ҳажмнинг<...> уч фоиздан камроғини ташкил этди".
Россия маҳсулотларига тўсиқлар
“Россиянинг дон ва ўғит экспортини санкциялардан жаҳон бозорларига олиб чиқиш бўйича келишув шартларидан бирортаси ҳам бажарилмади. <...> Ҳаттоки минерал ўғитларни муҳтож бўлган энг қашшоқ мамлакатларга хайрия қилишимизга ҳам тўсиқлар қўйилди. <...> Европа портларида ушлаб қолинган 262 000 тонна ўғитларнинг фақат иккита партиясидан - 20 000 тоннаси Малавига, 34 000 тоннаси Кенияга юборилди, қолганлари эса европаликлар қўлида қолди.
Жаҳон буғдой бозорида Россия улуши
"Россиянинг жаҳон буғдой бозоридаги улуши 20 фоизни, Украинаники 5 фоиздан кам. Демак, айнан Россия глобал озиқ-овқат хавфсизлигига катта ҳисса қўшмоқда ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг масъулиятли халқаро етказиб берувчиси ҳисобланади. Бу ундан эмас деб баҳслашаётганлар фақат Украина донини экспорт қилиш учунгина фактларни бузиб кўрсатишмоқда, ёлғон гапиришмоқда.
Бунинг ҳайрон бўладиган жойи йўқ, чунки баъзи Ғарб давлатлари ўнлаб йиллар, балки асрлар давомида шундай йўл тутиб келмоқда. Мамлакатимиз, жумладан, муҳтож давлатлар ва минтақаларни қўллаб-қувватлаш учун инсонпарварлик ёрдами билан давом этади."
Африкада қишлоқ хўжалиги истиқболлари
"Тегишли қишлоқ хўжалиги технологияларини қўллаш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш билан Африка келажакда нафақат ўзини озиқлантириши, ўзининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаши, балки турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчига айланиши мумкин. Россия буни фақат қўллаб-қувватлайди".
Энергия ресурслари билан таъминлаш
“Охирги икки йил ичида Африкага Россия хом нефти, нефть маҳсулотлари, суюлтирилган газ экспорти 2,6 баравар ошди. <...> Африканинг 16 давлатида Россия иштирокидаги 30 дан ортиқ истиқболли энергетика лойиҳалари турли даражада амалга оширилмоқда"
Мисрда Россия саноат зонаси
"Мисрда мен кеча бир ҳамкасбим билан гаплашдим, президент Ас-Сиси билан биз муҳокама қилмоқдамиз ва умид қиламанки, яқин келажакда Сувайш канали ҳудудида Россия саноат зонасини ишга туширамиз. Биринчи ишлаб чиқариш қувватлари шу йилнинг ўзидаёқ қуриб битказилади. Келажакда у ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бутун Африкага экспорт қилинади."
Миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиш
"Савдо-иқтисодий алоқаларнинг бутун доирасини янада кенгайтириш учун миллий валюталар, жумладан, рублга бўлган савдо операциялари бўйича молиявий ҳисоб-китобларни янада фаолроқ ўтказиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада биз Африка давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз.
Биз Африка давлатлари молиявий инфратузилмаси, банк муассасаларини Россияда яратилган тизимга улаш орқали, ҳозирги кунда мавжуд бўлган, Ғарбнинг чекловчи молия тизимларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, трансчегаравий тўловларни амалга ошириш имконини берувчи молиявий хабарларни узатиш тизимлари ташкил этамиз.
Таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида
"Африкада Россиянинг етакчи университетларининг филиалларини очиш режалаштирилган. Россия-Африка тармоқ университети доирасида ҳам Африка таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Форумимиз арафасида, 26 июль куни шартнома имзоланди. Санкт-Петербург кон университетида "Африканинг ер ости бойликлари" техник университетларининг Россия-Африка консорциумини яратиш бўйича, минерал-хомашё комплекси учун мутахассисларни биргаликда тайёрлашни назарда тутади.
"Биз африкалик дўстларимизга нафақат олий, балки умумий ва ўрта касбий таълимни ривожлантиришда, ўқитувчилар, мураббийлар ва техник ходимларни тайёрлашда ёрдам беришда давом этамиз. <...> Биз Африкада рус тилида ўқитувчилик мактабларини яратиш имкониятларини ўрганишни таклиф қиламиз".
27-28 июль кунлари Санкт-Петербургда иккинчи Россия-Африка саммити ва иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. РИА Новости тадбирнинг медиа ҳамкори ҳисобланади.