Ким Чен Ин Шойгуга янги дронларни кўрсатди

Сергей Шойгу Шимолий Кореяда ишлаб чиқилган қуролларнинг энг етук намуналари билан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июль — Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга мамлакатда ишлаб чиқилган янги дронларни кўрсатди.
Кўргазмада учувчисиз аппаратларининг иккита намунасига алоҳида эътибор қаратилди. Мудофаа вазирига уларнинг парвоз пайтида акс эттирилган суратлари ҳам намойиш этилди. Бу КХДР нафақат бу дронларни ишлаб чиққани, балки уларни синовдан ўтказганидан дарак беради.
Жанубий Кореянинг "Ёнҳап" агентлиги таъкидлашига кўра, дронлардан бири Американинг зарба ва разведкачи "MQ-9 Reaper", иккинчиси эса "PQ-4 Global Hawk" разведкачи дронига ўхшайди. Бундан ташқари, ушбу қурилма Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларида мавжуд бўлган "Global Hawk"ка ҳам жуда ўхшайди.
Мудофаа вазири бошчилигидаги Россия ҳарбий делегацияси Корея урушида ҳарбий ҳаракатлар тугаганининг 70 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш учун Шимолий Кореяга етиб келди. Мудофаа вазирлигида таъкидланганидек, ташриф Москва ва Пхенян ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқичга айланади.
Иш сафари 27 июлга қадар давом этади.