Футбол: Ўзбекистоннинг ЖЧ ҳамда Осиё кубоги саралаш мусобақаларидаги рақиблари маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси “E” гуруҳидан ўрин олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бугун футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳамда 2027 йилги Осиё кубоги мусобақаларининг 1 ва 2-қўшма саралаш босқичига қуръа ташланди.
Маросим Куала Лумпурдаги Осиё футбол конфедерациясининг қароргоҳида ўтказилди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “E” гуруҳидан ўрин олди.
“E” гуруҳидан ўрин олган жамоалар:
Эрон
Ўзбекистон
Туркманистон
Гонконг / Бутан
“E” гуруҳи
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ учрашувлари тақвими қуйидагича:
Расписание матчей Узбекистана
2023 йил 16 ноябрь: Туркманистон - Ўзбекистон
2023 йил 21 ноябрь: Ўзбекистон - Эрон
2024 йил 21 март: Гонконг ёки Бутан - Ўзбекистон
2024 йил 26 март: Ўзбекистон - Гонконг ёки Бутан
2024 йил 6 июнь: Ўзбекистон - Туркманистон
2024 йил 11 июнь: Эрон - Ўзбекистон
Гуруҳдан иккита жамоа кейинги босқичга чиқади.