Бухорода сайёҳларга 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи мобиль бозор ишга тушди

Бухоро шаҳрида ҳафтада 7 кун 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи мобил бозор фаолияти йўлга қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бухорода сайёҳларга 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи мобиль бозор ишга тушди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Республиканинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида Бухоро шаҳрида ҳафтада 7 кун 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи мобил бозор фаолияти йўлга қўйилди.
Бухорода сайёҳларга 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи мобиль бозор ишга тушди

“Бухоро шаҳридаги М.Иқбол кўчасида “Тунги мобиль бозор” фаолиятининг йўлга қўйилиши хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар учун ҳудудларда туризм хизматлари турларини ошириш ва шу мақсадда туризм объектларининг инфратузилмасини тубдан яхшилаш имкониятини беради”, дейилади хабарда.

Маскандаги ҳар бир иншоот Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятларининг рамзий дарвозалари макети кўринишида қурилган.
Бухорода сайёҳларга 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи мобиль бозор ишга тушди
У ерда ўзбек миллий таомларини тайёрлайдиган умумий овқатланиш шохобчалари, сувенирлар сотиладиган дўконлар, ҳунармандчилик расталари – барчаси бу ерга келаётган сайёҳларнинг ҳайратини бир неча карра оширади.
Бухорода сайёҳларга 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи мобиль бозор ишга тушди
Шунингдек, “Тунги мобиль бозор” ўзига хос тематик услубдаги ёритиш мосламалари билан таъминланган.