ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрининг еттита туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясига вақтинчалик чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Чеклов Яшнобод, Олмазор, Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Сергели туманларининг айрим кўчаларида жорий этилган. Таъкидланишича, бу чора шаҳар энергетика тизимидаги юклама ошишига олиб келган жазирама иссиқ туфайли кўрилган.
Компания чеклов электр узатиш линиялари, нимстанциялар ва электр узатиш мосламаларида йирик аварияларнинг олдини олишга қаратилганини айтмоқда.
Хабарда қўшимча қилинишича, электр таъминоти тарқатиш пунктлари совиганидан сўнг қайта тикланади.