Қамчиқ довонида автомобиллар ҳаракати давом этмоқда

Довон йўлида ҳар икки йўналишда ҳаракат давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Қамчиқ довонида автомобиллар ҳаракати давом этмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

"Айни вақтда мазкур ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилган. Довон йўлида ҳар икки йўналишда ҳаракат давом этмоқда", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари режали ўқув машғулоти ўтказиши муносабати билан бугун соат 10:00 дан довонда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланган эди.