Қамчиқ довонида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди

Қамчиқ довонида Мудофаа ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари томонидан режали ўқув машғулоти ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Қамчиқ довонидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳаракат қисқа муддатга чекланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қамчиқ довонидан ўтувчи автомобиль йўлида (А-373 йўлининг 260-километри) ҳаракат қисқа муддатга чекланди.
Қайд этилишича, мазкур ҳудудда Мудофаа ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари томонидан режали ўқув машғулоти ўтказилмоқда.

“Автомобиль йўли транспорт воситаларининг ҳаракати учун соат 10:00 дан вақтинча, қисқа муддатга чекланди”, - дейилади хабарда.

Хабарда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя этишлари сўралган.