Тошкентдаги бозорларининг бирида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди — фото

Яккасарой туманидаги деҳқон бозорларидан бирида гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларнинг истеъмолга яроқлилиги текширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Пойтахт деҳқон бозорларининг бирида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.
Хабарда айтилишича, масъул ходимлар томонидан пойтахтдаги деҳқон бозорларида тизимли равишда рейдлар ўтказиб келинмоқда.
Шундай қилиб, Яккасарой туманидаги деҳқон бозорларидан бирида ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирларда гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларнинг истеъмолга яроқлилиги текширилди.
Пойтахтдаги бозорларининг бирида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

“Ўтказилган тадбир давомида жами 24.5 кг йирик шохли мол гўшти ҳамда 25.5 кг истемолга яроқсиз товуқ гўшти маҳсулотлари аниқланди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар ветеринария-санитария қоидаларига биноан утилизация қилинди. Шунингдек, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.