ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов, Сирожиддин Муҳриддин ва Рашид Мередов бу саммитга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.
Онлайн ўтказилган учрашувда вазирлар бўлажак йиғилишнинг дастури лойиҳаси, кун тартиби ҳамда саммитнинг якуний ҳужжати лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, уч мамлакат ТИВ раҳбарлари минтақавий ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.