ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар сони 8 тага етди, деб хабар бермоқда мамлакат Транспорт вазирлиги.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг биринчи ярим йили давомида "Uzbekistan Airways" АЖ, "Qanot Sharq", "Panorama Airways" ва "Humo Air" авиакомпанияларига қўшимча равишда "Centrum Air", "Silk Avia", "Asia Union Airlines" ва "Tashkent Air" авиакомпаниялари ташкил этилган. Улар ҳозир ўз фаолиятини бошлаган.
Ўтган 6 ой давомида мамлакатга "Uzbekistan Airways" АЖ ҳамда янги ташкил этилган резидент авиакомпаниялар17 та ҳаво кемасини олиб келган.
Бугунги кунда "Uzbekistan Airways" АЖ, "Qanot Sharq", "Centrum Air", "Silk Avia" ҳамда "Humo Air" авиакомпаниялари маҳаллий йўналишларида ҳафтасига 93 та мунтазам авиақатновни бажармоқда.
IATA – 2023 ёзги мавсумида резидент ва хорижий авиакомпанияларга ҳафтасига 697 та частотада халқаро парвозларни амалга оширишга рухсатномалар тақдим этилган.