Молдованинг Россия элчихонаси ходимларини қисқартириш қарори жавобсиз қолмайди – Захарова

Россия ТИВ расмий ваклининг сўзларига кўра, бу Кишинёв режимининг икки томонлама муносабатларни барбод қилиш сари қўйган галдаги қадамидир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Молдованинг Россиянинг Кишинёвдаги элчихонаси ходимлари сонини қисқартириш қарори асоссиз, Россия томони буни жавобсиз қолдирмайди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Биз буни жавобсиз қолмайдиган ҳеч нарсага асосланмаган нодўстона хатти-ҳаракатлар деб баҳолаймиз”, - деди Захарова брифингда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, бу Кишинёв режимининг икки томонлама муносабатларни барбод қилиш сари қўйган галдаги қадамидир.
Аввалроқ Молдова ТИВ раҳбари Николай Попеску Кишинёв Россия элчихонаси ходимлари сонини қисқартиришга қарор қилганини маълум қилган эди.