“Бу ҳақда чурқ этишмаяпти” — Ғарб Украина туфайли янги муаммодан қўрқмоқда

Польша, Руминия ва Украина билан чегарадош бошқа давлатлар АҚШ етказиб берган қуроллар билан тўлиб-тошган”, — америкалик журналист Сеймур Херш.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Киевга берилаётган ҳарбий ёрдам миқдори рекордларни янгиламоқда. Аммо Европа ва АҚШда қурол-яроғ билан тўйинтирилган бу мамлакат улар учун хавф туғдиришидан қўрқишмоқда.

Можаронинг илк кунлариданоқ

“Қуроллар овози ўчиши биланоқ ноқонуний ўқ-дорилар олиб келиш оқими бошланади. Биз буни биламиз, чунки кўп можаролардан кейин шундай бўлган”, — дея огоҳлантирган эди Интерпол раҳбари Юрген Сток ўтган баҳорда.
ОАВлардаги хабарларга қараганда, ҳарбий ҳаракатлар тугашини кутишга тўғри келмайди.

“Польша, Руминия ва Украина билан чегарадош бошқа давлатлар биз Киевга жанговар ҳаракатлар учун етказиб берадиган қуроллар билан тўлиб-тошган”, — деди америкалик журналист Сеймур Херш RTга берган интервьюсида. “Бошқача қилиб айтганда, турли қўмондонлар — кўпинча генераллар эмас, балки полковниклар ва бошқалар — партияларни қабул қилишган ва шахсан қайта сотишган”.

CNN Пентагон бош инспектори ҳисоботида қайд этилган ҳолатлар ҳақида хабар беради. Хусусан, 2022 йил июнь ойида Украина махсус хизматлари ўғирланган товарлар савдоси билан шуғулланган бир неча коммерсантлар иштирокидаги схемани яширган. Шунингдек, ўзини кўнгилли сифатида таништириб, 17 минг долларлик ўқ ўтказмайдиган жилетларни ўзлаштирган фирибгарлар қўлга олинган.
Бундан ташқари, 60 та автомат ва мингга яқин ўқ-дориларни ўғирлаган миллий батальон жангчилари ҳибсга олинган. Улар ҳамма нарсани “қора бозорда сотилиши мумкин бўлган” омборда сақлашган, деб таъкидлайди телеканал.
Бундан ташқари, CNN “исми ошкор этилмаган россиялик амалдор назоратидаги кучлар” УҚК қурол-яроғини ўғирлашга уринганини даъво қилмоқда.

Мониторинг қилишдаги муаммолар

Эътиборлиси, ҳисобот 2022 йилнинг февралидан сентябригача бўлган даврни ўз ичига олади, ўшанда Украинада Америка текширувлари бўлмаган. Шунинг учун улар асосан Киев томонидан тақдим этилган маълумотлардан фойдаланганлар.

Бу маълумотларнинг ишончлилиги шубҳали. “Қурол уруш туманига кирса, биз унинг қаерда эканлиги борасида ишонч ҳосил қила олмаймиз”, — деди CNN телеканалига АҚШ разведка хизмати ходими. — “Бу улкан қора туйнук”.

Шу билан бирга, “Military” нашри маълумотларга кўра, можаронинг дастлабки саккиз ойи давомида америкаликлар УҚКга минглаб “Стингер” ва “Жавелин” ракеталари, гаубицалар, ўн мингдан ортиқ гранаталар, С-4 портловчи моддалари ва 59 миллион ўқ-дорилар юборган. Янада кучлироқ ва мураккаб тизимлар — NASAMS, HIMARS, Phoenix Ghost дронлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
“Самарали мониторинг жараён марказида бўлишни талаб қилади”, — деб таъкидлайди нашр.
Текширувлар фақат ноябрь ойида бошланган. Аммо таъминот ва назорат механизмининг шаффофлиги борасида ҳали ҳам саволлар туғилмоқда. Аввало — Пентагоннинг ўзига.
“Минглаб қурол ва ўқ-дорилар учун зарур ҳисобот йўқ”, — таъкидланган Мудофаа вазирлиги бош инспекторининг июнь ойидаги ҳисоботида.
Улар Киевга топширилган қуролларнинг 60 фоизини зарур тартибда назорат қилмаганлар. Баъзи ҳолларда тасдиқловчи ҳужжатлар умуман йўқ эди. Воқеа жойида америкалик ҳарбийлар қутиларни очиб, узататилаётган нарсаларни кўришган.
Ҳисобот муаллифлари тушунтиришга уринишмоқда: америкаликлар ўғирлик қилгани ёки Украина учун мўлжалланган манзилга нотўғри жўнатиш билан шуғуллангани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

Ҳеч кимга айтилмасин

Аммо хориждаги Киев ҳамкорларининг ишончлилиги борасида жуда шубҳаланишмоқда. Конгресс доимий равишда аудитни кучайтиришга чақирмоқда. Бу мавзуни Республикачилар — ҳам Байденнинг радикал рақиблари, ҳам бу қадар шиддатли позицияда бўлмаганлар ҳам кўтармоқда. Хусусан, Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти Украинани қўллаб-қувватлаш тарафдори, аммо қурол-яроғ етказиб беришда “чекловларсиз” усулга қарши.
Европаликлар эҳтиёт бўлишлари керак.
“Агар сиз ҳарбий ёрдамни танқид қилсангиз, сизни дарҳол россияпарастлар лагерига жўнатишади”, — дея “Stop Wapenhandel” (“Қурол савдосини тўхтатинг”) фаоли Вендела де Врис сўзларидан Голландияданинг “NRC Handelsblad” нашри иқтибос келтиради. “Биз ҳар доим ҳам таъминотга қарши эмасмиз — баъзида бу кимнингдир ҳаётни сақлаб қолиши мумкин, аммо биз буни кенг оммада муҳокама қилишни хоҳлаймиз.”
Нидерландия ҳукумати юборилган қуроллар тақдири билан умуман қизиқмайди.
Маҳаллий ОАВларда аноним америкалик тадқиқотчининг фикри билдирилди: гиёҳванд моддалар сотувчилари қуролланмоқдалар.
Мутахассис огоҳлантиради: оғир техникалар АҚШ душманлари қўлига тушиши мумкин. Бу замонавий қуролларнинг нотўғри манзилга етиб бориши билан тугаши мумкин.
Ноқонуний қурол савдоси Киевда 1990 йиллардан бери давом этаётган муаммо бўлиб келган. 2014 йилдан кейин “Global Organized Crime Index” веб-сайти маълумотларига кўра, Украина бутунлай Европадаги энг йирик қора бозорлардан бирига айланди. Товарларнинг бир қисми мамлакатда — ярим ҳуқуқий тузилмалар қўлида қолган. Ўша пайтдаёқ миллионлаб “ўқотар қуроллар” ноқонуний сотиб юборилган. Энди муаммо унинг сирлилиги ва ноаниқ таъминотни бошқариш тизими туфайли кескин жиддийлашди.