Хитойда “Ўзбек тили дўстлари” клуби ташкил этилди

Клуб ўзининг биринчи йиғилиши ўтказди. Унда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш бўйича ҳам фикр юритилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ҳузурида “Ўзбек тили дўстлари” клуби ташкил этилди, дея хабар берди “Дунё” АА.
Қайд этилишича, клуб ўзининг биринчи йиғилиши ўтказди. Унда элчихона ходимлари ва Хитой олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этишди.
Тадбирда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши ва уларда белгиланган вазифалар муҳокама этилди. Шунингдек, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш бўйича ҳам фикр юритилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби чоп этилган. Мазкур тўплам 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларидан иборат.