Доллар ва рубль курси кўтарилди — 26 июлда амалда бўладиган валюталар курси

26 июлда амалда бўладиган хорижий валюталар қиймати эълон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,04 сўмга ошиб, 11 613,06 сўмни ташкил қилди. Евро 25,30 сўмга тушиб, 12 824,30 сўм га тенг бўлди.
Рубль эса 0,70 сўмга кўтарилиб, 129,01 сўмни ташкил қилди.