Турли ҳил озиқ-овқат инсон руҳиятини тетик қилиши ҳам ва аксинча, уни ҳолсизлантириб, ухлатиб қўйиши ҳам мумкин. Овқатланиш бўйича мутахассис Рустем Содиқов қандай овқатдан эҳтиёт бўлиш кераклигини айтди.
Чарчоқ ва уйқуга сабаб бўлувчи овқатлар қаторида, биринчи навбатда, конфет, газланган сув ва ширин ичимликлар каби шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқатлар киради. Уларни истеъмол қилганда инсон организмида шакар миқдори кескин ошади ва кейин худди шундай тез тушади. Глюкоза миқдори кескин ўзгариши кайфиятнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин, дея огоҳлантирди эксперт.
Иккинчидан, юқори навли оқ ундан тайёрланган таомлар ҳам летаргияга (ухлаб қолиш) олиб келиши мумкин. Улар орасида: оқ нон, хамир овқатлар, макарон. Шунингдек, ҳазм қилиш қийин бўлган таомлар: масалан, бургерлар, қовурилган картошка, қовурилган гўшт, ёғли ва қизариб пишган бошқа овқатлар.
Учинчидан, алкоголли ичимликлар фақат биринчи қарашда кайфиятни кўтаришга ёрдам беради. У спиртли ичимликлар дастлаб кайфиятни кўтариши мумкин, лекин кейинчалик улар уйқу режимини бузади ва эртаси куни инсон ўзини чарчаган ва заиф ҳис қилади.
Тўртинчидан, гликация (шакарнинг оқсилга ёпишиб қолиши) хусусияти юқори бўлган маҳсулотлар ҳам кишини чарчатиб қўяди, дейди мутахассис. Бундай овқатларга пармезан пишлоғи, дудланган балиқ, қизартириб қовурилган гўшт, ширин хамир овқатлар киради. Бундай маҳсулотларнинг ҳазм бўлиши ва танадан чиқиб кетиши жуда қийин. Бу жараён инсоннинг жуда кўп энергиясини талаб қилади ва уни ҳолсизланишига сабаб бўлади.
Илгари биз қандай овқатлар энергия бериши ҳақида ёзган эдик.