ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Улуғ Ватан уруши йилларида, айнан 1942 йил 25 июль куни “Кавказ учун жанг” бошланган эди. Бундан бир кун олдин немислар Ростов-на-Дону шаҳрини босиб олиб Дон дарёсидан кечиб ўтишни бошлаган эди.
Гитлернинг “Эдельвейс” операциясининг мақсади — Қора денгиз портларига чиқиш, Боку нефти, Сталинградни эгаллаб олиш эди.
Совет раҳбарияти бунга йўл қуймаслик мақсадида фашистларга кескин қаршилик кўрсатган, Новороссийск, Туапсе, Майкоп, Оржоникидзе, Моздок учун шиддатли жанглар олиб борилган ва натижада немислар 100 000 дан ортиқ аскарини йўқотиб Закавказье ҳудудида тўхтатилган эди.
Кавказ орти ҳудудини тўлиқ озод қилиш операцияси 1943 йил бошида бошланиб, деярли 10 ой давом этади ва урушнинг бурилиш нуқтасига айланади. Сталинград ғалабасидан сўнг совет қўшинларининг ҳужумга, немислар эса чекинишга ўтади.