ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистондаги қатор банкларда "Unistream" халқаро пул ўтказмалари тизими фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакатдаги 14 та банк "Unistream" халқаро пул ўтказмалари тизими фаолиятини тўхтатди.
Турон банк матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилишича, техник созлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли "Unistream" халқаро пул ўтказмалари тизими фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Халқ банки ва Ипотека банкнинг Telegram-каналларида қайд этилишича, Unistream халқаро пул ўтказмаси тизими фаолияти вақтинча тўхтатилган.